СЕРТАШВИШ
Tasnif: Бу сифат 'мўл' маъносини ифодалайдиган тожикча
сер- олд қўшимчасини (ТжРС, 353) 'безовталик' маъносини англатадиган арабча ташвиш отига (АРС, 421) қўшиб хосил қилинган бўлиб, 'ортиқча ташвиш келтирадиган' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 41).