СЕРҲОСИЛ
Tasnif: Бу сифат 'мўл' маъносини ифодалайдиган тожикча сер-
олд қўшимчасини (ТжРС, 353) 'экин ва дарахтдан олинадиган маҳсулот' маъносини англатадиган арабча ҳост отига (АРС, 177; АТГ, 147) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, 'маҳсулдор' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 42).