O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙОРТИ

Tasnif: ’ярим’. Ёмондан ё р т и қошиқ (Мақол). Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’ажрат-’ маъносини англатган йа:р- феълидан -ты қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, IV, 145), кейинроқ а: унлисининг чўзиқлик белгиси йўқолган (Девон, III, 54: йар- + ты + м; КРС, 236); ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: йа:р- + ты = йа:рты > йарты > йâрти. Бу сўз ҳозирги ўзбек тилида кўпинча йарим-йарти жуфт сўзи таркибида ишлатилади.