O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

СОЙАБОН

Tasnif: Бу от тожик тилида 'куёш нури тик тушмайдиган жой', 'кўланка' маъносини англатадиган сойа отига (ТжРС, 364) -бон қўшимчасини (ТжРС, 542) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, 'қуёш нуридан тўсадиган буюм', 'зонтик' маъносини англатади (ЎТИЛ, И, 72). Бу от ўзбек сўзлашув тилида б товушини в товушига алмаштириб сойавон шаклида ҳам айтилади.