O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙОРУҒ II

Tasnif: ’нурли’. Ойнинг ўн беши қоронғи бўлса, ўн беши й о р у ғ (Мақол). Бу сўз қадимги туркий тилда ’ёруғ ҳолатга кел-’ маъносини англатган йару- феълидан (ДС, 243) сифат ясовчи -қ қўшимчаси билан ясалган, кейинчалик қ ундоши ғ ундошига, ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган: йару- + қ = йаруқ > йаруғ > йâруғ. Девонда бу сифат келтирилмаган, ДСда эса ’нур’ маъносини англатувчи йаруқ сўзининг иккинчи маъноси сифатида берилган (ДС, 244).