
ЙОРҚИН
Tasnif: ’очиқ нурли’, ’равшан’. Қуёш чиқиб, анҳор ёқасидаги толларни олтинлатган, тоза, ё рқи н ҳаво кўзни қамаштиради (Ойбек). Бу сифат эски ўзбек тилида нурланишни ифодалаган йарқ тасвир сўзидан —ы қўшимчаси билан ясалган феълга (КРС, 235) -н қўшимчасини қўшиб ясалган (ЭСТЯ, IV, 135; КРС, 235); кейинчалик а унлиси â унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: (йарқ + ы = йарқы-) + н = йарқын > йâрқин.