O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАБИАТШУНОС

Tasnif: Бу от 'оламдаги бутун борлиқ' маъносини англатадиган арабча табиат отига (АРС, 467) 'бил-' маъносини англатадиган тожикча шинохтан феълининг (ТжРС, 458) шинос ҳозирги замон асосини (ТжРС, 457) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, ўзбек тилида шинос қисми таркибидаги и товуши у товушига алмаштирилган; 'табиатни ўрганувчи мутахассис' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 102). Бу отдан ўзбек тилида табиатшунослик оти ясалган.