ТАНТАНАВОР
Tasnif: Бу сифат 'дабдаба билан ўтказиладиган маросим’
маъносини англатадиган арабча тантана отига (АРС, 482) 'эга' маъносини ифодалайдиган тожикча -вор қўшимчасини (ТжРС, 542) қўшиб хосил қилинган бўлиб, 'тантанали тусга эга' маъносини англатади (ЎТИЛ ,II, 120).