
ТАРАФДОР
Tasnif: Бу сифат ўзбек тилида 'томон' маъносини англатадиган
арабча тараф отига (АРС, 472) 'эга бўл-', 'тут-' маъноларини англатадиган тожикча доштан феълининг дор ҳозирги замон асосини (ТжРС, 136) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, 'бир неча киши, ғоя, ҳаракатдан бирини ёқловчи' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 123).