ТАРОЗИ
Tasnif: Бу от асли тарозу товуш таркибига эга бўлиб (ТжРС, 383),
ўзбек тилига у товушини и товушига алмаштириб олинган; лекин ҳар жойни қилма орзу, ҳар жойда бор тош, тарозу хикмати таркибида бу отнинг асл товуш таркиби сақланган; бу от 'оғирлик ўлчаш асбоби' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 128).