
ЙОШ I
Tasnif: ’қайғу ёки севинч таъсирида кўз безларидан ажралиб чиқадиган тиниқ суюқлик’. Ҳаётнинг ўнг ёноғига бир томчи иссиқ ё ш тўкилди (Мирзакалон Исмоилий). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от йа:ш тарзида талаффуз қилинган (ЭСТЯ,
IV, 162), кейинроқ а: унлисининг чўзиқлик белгиси йўқолган (ПДП, 386; Девон, III, 174; ДС, 246); ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган: йа:ш > йаш > йâш Бу сўз асли ’нам’ маъносини англатган: коз йашы (’кўзнинг нами’) —> йâш (’кўздан ажралиб чиқадиган суюқлик’).