
ТАХТИРАВОН
Tasnif: Бу от асли 'хукмдор ўтирадиган ўриндик' маъносини
англатадиган тахт отини 'юр-' маъносини англатадиган рафтан
феълининг (ТжРС, 322) рав хозирги замон асосига (ТжРС, 317) -он қўшимчасини (ТжРС, 543) қўшиб хосил қилиниб, 'юрадиган' маъносини англатувчи равон сифатига боглаб тузилган изофа бирикмаси бўлиб, ўзбек тилида қўшиб ёзилади; 'мартабали амалдорни, бадавлат кишини ўтиргизиб
кўтариб юриладиган усти ёпиқ ҳашаматли замбар' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 136).