
ТИЛШУНОС
Tasnif: Бу от ўзбекча тил отига 'бил-' маъносини англатадиган
тожикча шинохтан феълининг (ТжРС, 458) шинос ҳозирги замон асосини (ТжРС, 457) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, шинос асоси таркибидаги и товуши ўзбек тилида у товушига алмаштирилган; 'тилни ўрганувчи, ўргатувчи олим' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 178). Бу отдан ўзбек тилида тилшунослик соҳа оти ясалган.