ТОКАЙ(ГАЧА)
Tasnif: Бу тожикча пайт сўроқ олмоши то олд кўмакчиси (к.),
'қачон?' маъносини ифодалайдиган кай олмашидан (ТжРС, 175) тузилган бўлиб, 'қачонгача?' маъносини билдиради; ўзбек тилида бу олмошга -гача қўшимчасини қўшиб ишлатиш ҳам мавжуд (ЎТИЛ, II, 198).