ЙОҚ- II
Tasnif: ’дидга, таъбга маъқул туш-’. Қуруқ гап қулоққа ё қ м а с (Мақол). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу феъл йа- асосига ’ўзлик’ маъносини ифодаловчи -қ қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган дейилади (ЭСТЯ, IV, 81); ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган: йа- + қ = йақ- > йâқ-. Бу феъл асли ’яқин бўл-’ маъносини англатган, ’дидга, таъбга маъқул туш-’ маъноси шу маънодан ўсиб чиққан.