O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙОҚА I

Tasnif: ’қирғоқ’, ’бўй’, ’соҳил’. Элгелди қамишзорни оралаб кўл ё қ а с и г а чиқди (Асқад Мухтор). Бу от қадимги туркий тилдаги ’яқинлаш-’ маъносини англатган йақ- феълидан (ПДП, 384; Девон, III, 70, ДС, 237) -а қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, IV, 83); ўзбек тилида биринчи бўғиндаги а унлиси â унлисига, иккинчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига алмашган: йақ- + а = йақа > йâқä.