O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

УДДАБУРО

Tasnif: Бу сифат 'мажбурият' маъносини англатадиган арабча уҳда оти билан (АРС, 546; ЎКААҚЛ,355) 'ўткир' маъносини англатадиган тожикча бурро сифатидан (ТжРС, 36; ЎТИЛ, II, 152) тузилган; ўзбек тилига ҳ товушини д товушига алмаштириб, рр товушларидан бирини ташлаб олинган; 'ишни усталик билан эпчил бажарадиган' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 264). Сўзлашув тилида бу сифат аслига мос равишда иккита р товуши билан уддабурро тарзида айтилади.