O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

УКПАР

Tasnif: Бу от ўзбек тилида 'йиртқич тун қуши' маъносини англатадиган укки оти билан (ЎТИЛ, II, 270) 'парранда танасини қоплаб турадиган юмшок ва нафис пат' маъносини англатадиган тожикча пар отидан тузилган бўлиб, кейинчалик укки оти таркибидаги ки товушлари айтилмай, қолган қисмлар кўшиб ёзиладиган бўлган; 'ўғил бола бош кийимига безак учун чатиб қўйиладиган укки пати' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 271).