O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ФИРУЗ

Tasnif: Бу сифат ПРСда [фируз] шаклидан (374) [пируз] шаклига (100) хавола қилиниб, ўша ерда изоҳланган; ТжРСда аксинча, пируз шаклидан (307) фируз шаклига (411) хавола қилиниб, ўша ерда изохданган; ЎТИЛда бу бирлик [а < ф-т] таъкиди билан фируз шаклида келтирилган (301). Бу луғатдаги таъкидга кўра фируз асли форс-тожикча бўлиб, бу тиллардан араб тилига ўтган, кейинчалик ўзбек тилига араб тилидан олинган деб тушуниш лозим бўлади. Аслида эса АРСда фируз сифати келтирилмаган, фируза оти (к.) келтирилган (615). Демак, бу сифат асли пируз шаклига эга деб, бу сифатнинг ПРСда келтирилган шакли аслига тўғри деб хулоса чиқариш мумкин. Ўзбек тилига бу сифат форс тилидан иккиламчи фируз шаклида олинган бўлиб чикади. Бу сифат ПРСда, ТжРСда 'ғолиб', 'бахтли' маъноларини англатиши бир хил таъкидланган; ЎТИЛга бу бирлик от сифатида киритилиб, 'ўзбек халқ куйларидан бирининг номи' деб изоҳлангани етарли эмас (301).