O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ФИРУЗА

Tasnif: Бу от ПРСда [фирузе] шаклвда (374), ТжРСда фирўза шаклида (411) келтирилган; ўзбек тилига форс тилидаги шакли э (е) товушини а товушига алмаштириб олинган. Ҳар икки лугатга бу бирлик от сифатида киритилиб, "бирюза" деб изоҳланган; ЎТИЛда ҳам шу маъно бош маъно сифатида берилиб, 'мовий', 'ҳаво ранг' сифат маъноси иккинчи ўринда келтирилган; асли бу қимматбаҳо тошга исм унинг ранги асосида берилган, демак, бу бирлик - бош маъносига кўра сифат, кўчма маъносига кўра от. Бу бирлик фируз сифатига боғлиқ эмас.