
ФОЛБИН
Tasnif: Бу от тожик тилида 'ниманингдир ёрдамида қандай ижобий
воқеа-ҳодиса рўй беришини олдиндан айтиб бериш' маъносини
англатадиган арабча фол отига (АРС, 578) ’кур-’ маъносини англатадиган тожикча дидан феълининг (ТжРС, 128) бин хозирги замон асосини (ТжРС, 71) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, 'қандай воқеа-ҳодиса рўй беришини олдиндан айтиб берувчи киши' маъносини англатади (ЎТИЛ, 11, 304). Бу
отдан ўзбек тилида фолбинлик оти ясалган.