ХАЗАНАК
Tasnif: Бу от асли 'кузда сарғайиб тўкиладиган барглар', 'куз'
маъносини англатадиган тожикча дгазон отига (ТжРС, 417) -ак
қўшимчасини (ТжРС, 543) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, ЎТИЛга бу от таркибидаги о (а) товуши а товушига алмаштирилган сўзлашув тили шаклида киритилган; 'кузда асоси йиғиштириб олинган ҳосилнинг олинмай қолган колдиғи' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 311).