ХАЙРИХОҲ
Tasnif: Бу сифат асли хайрхоҳ шаклига эга (ПРС, 205; ТжРС,
417); кетма-кет келган йрх товушларини айтиш қийин бўлгани сабабли р товушидан кейин и товуши киритилган. Хайрхоҳ сифати тожик тилида 'ўз ихтиёри билан бериладиган ёрдам' маъносини англатадиган арабча хайр отига (АРС, 242) 'иста-' маъносини англатадиган тожикча хостан феълининг (ТжРС, 427) хоҳ хозирги замон асосини (ТжРС, 428) қўшиб
хосил қилинган бўлиб, 'бирор ҳаракат-фаолиятга, фикрга қўшилувчи' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 312).