O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ХИЙЛА

Tasnif: Бу микдор равиши ПРСда [хеши] шаклида келтирилиб, "1) очень; 2) много; часто" деб (206), ТжРСда хеле шаклида келтирилиб, "1) очень, чрезвычайно, крайне ..; 2 ) много, долго" деб (422) изоҳланган. Ўзбек тилига форсча шакли э (е) товушини и товушига, и товушини а товушига алмаштириб олинган. Ўзбек тилида бу равиш тожик тилидагининг акси бўлган маънони — 'маълум даражада, бирмунча, пича' маъносини англатиш учун ишлатилади. Бу равиш сўзлашув тилида форсча хейли шаклига яқинроқ хийли шаклида хам айтилади. .