ХИРГОЙИ
Tasnif: Бу от ЎКААҚЛда хиргахий шаклида келтирилиб, 'паст
овоз билан айтиладиган ашула' деб изоҳланган (372). Асли сегоҳ, чоргоҳ отлари таркибқцаги гоҳ оти 'куй усули' маъносини англатади; хир кисмига эса аниқ изоҳ топилмади, тахминан 'тўлиқ товуш билан эмас’, 'паст' маъносини англатади дейиш мумкин; шунга кўра хиргойи отининг
маъносини 'ашулани паст товуш билан айтиш' деб изохлаш тўгри (к. ЎТИЛ, II, 326). Бу от асли хиргоҳи товуш таркибига эга бўлиб, ўзбек тилида ҳ товуши й товушига алмаштирилган.