
ЙОҒЛОҒИ
Tasnif: чумичга ўхшаш, лекин ундан каттароқ рўзғор буюми’. Раъно ўртаси хинадай сарғайиб кетган галстукни ёғлоғидаги сувга тикиб акасига айбдорларча қаради (Ҳаким Назир). Бу сўз ўзбек тилида йâғ оти билан ’қиздирилган’ маъносини англатувчи дâғ сўзининг бирлашувидан юзага келган бирлашув -и эгалик қўшимчасини қўшиш билан тугалланган; кейинчалик д ундоши л ундошига алмашган: (йâғ + дâғ = йâғдâғ) + и = йâғдағи > йâғлâғи. Бу сўзни йâғ отидан -лä қўшимчаси билан ясалган феълдан -ғи қўшимчаси билан ясалган, ä унлиси â унлисига алмашган деб изоҳлаш ҳам мумкин: (йâғ + лä = йâғлä-) + ғи = йâғлäғи > йâғлâғи.