ХОР-ЗОР
Tasnif: Бу сифат тожик тилида 'камситилган' маъносини
англатадиган хор сифатини (ТжРС, 333) -у боғламаси орқали 'мухтож', 'нолон' маъносини англатадиган зор сифатига (ТжРС, 157) қўшиб тузилганбўлиб, ўзбек тилига -у богламасини ташлаб, ўрнига чизиқча ёзиб олинган; 'таҳқирланиш, муҳтожлик натижасида аячли аҳволга тушган' маъносини
англатади (ЎТИЛ, II, 333). Бу жуфт сифатдан ўзбек тилида хор-зорла , хорла-зорлик мавхум отлари ясалган.