ХУДДИ
Tasnif: Бу равиш ПРСда [ходи] шаклида (201), ТжРСда худди
шаклида (429) келтирилган; демак, 'ўз' маъносини ифодалайдиган худ бирлигига -и қўшимчасини (ТжРС, 542) қўшиб ҳосил қилинган; кўшимча қўшилганидан кейин тожик тилида д товуши қатланган; ўзбек тилига ана шу тожикча шакли олинган. ПРСда бу бирлик 'ўзиники', 'ўз-ўзича' маъносини, ТжРСда 'айнан' маъносини англатиши айтилган; ўзбек тилига
тожик тилидаги маъноси билан олинган (ЎТИЛ, II, 336).