
ЙУБОР
Tasnif: нарса ёки кимсани бирор жойга йўлла-’. Укангни бувимдан хабар олиб келишга ю б о р д и м. Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’орқама-орқа юр-’ маъносини англатган ий- феълининг (ДС, 205; ЭСТЯ, I, 332) -е (< -а) равишдош қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган шаклига ҳаракатнинг кетма-кет бажарилишини билдирувчи бар- || бер- ёрдамчи феълини қўшиб тузилган (ЭСТЯ, I, 323); кейинчалик е унлиси талаффуз қилинмай қўйган; сўз бошланишидаги ий товушлари ўрин алмашган (ПДП, 387; ДС, 260); ўзбек тилида б ундошининг таъсири билан а унлиси â унлисига, и унлиси у унлисига алмашган: (ий- + е = ийе) + бар = ийебар- > ийбар- > йибар- > йубар- > йубâр-.