O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ХУРЖУН

Tasnif: Бу от ПРСда [хорджин], [хурджин] шаклларида (190), ТжРС-да хўрчин шаклида (434) келтирилган; ўзбек тилига форсча хурджин шакли и товушини у товушига алмаштириб олинган. Хуржин оти асли 'кичик' маъносини англатадиган хурд сифатига (ТжРС, 431) 'олиб қўй-', 'қимирлат-' маъносини англатадиган чунбидан феълининг (ТжРС, 520) чун ҳозирги замон асосини қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, 'йўлга чиқиш олдидан от эгари устидан икки томонга ташланадиган, хар икки томонида халтаси бор мато' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 340).