ХУФТОН
Tasnif: Бу от 'ухла-' маъносини англатадиган тожикча хуфтан
феълининг (ТжРС, 432) хуфт ўтган замон асосига -он қўшимчасини (ТжРС, 543) қўшиб хосил қилинган бўлиб, 'уйқуга ётиш олдидан ўқиладиган энг кечки намоз' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 342).