ХЎЖА
Tasnif: Бу от ПРСда [ходже] шаклида (199), ТжРСда разг таъкиди
билан хўча шаклида келтирилиб, хоча шаклига (434) ҳавола берилган; ўзбек тилига тожикча хўжа шакли олинган; асли 'бирор кимсанинг, нарсанинг эгаси', 'отхона бошлиғи' маъноларини англатади; "Мухаммад пайғамбарнинг, тўрт халифадан бирининг авлоди', 'оқсуяк ва унинг авлоди' каби маънолар кейинчалик юзага келган (ЎТИЛ, 11, 345).