O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙУГУРИК

Tasnif: ’тез чопадиган’, ’чопқир’. Кепак еган от югурик бўлмас (Мақол). Бу сифат қадимги туркий тилда йӱгӱр— феълидан — (ӱ)к қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, IV, 258; ДС, 285); ўзбек тилида учинчи бўғиндаги ӱ унлиси и унлисига алмашган, ӱ унлиларининг юмшоқлик белгиси йўқолган: йӱгӱр- + ӱк = йӱгӱрӱк > йўгўрик > йутурик. Маҳмуд Кошғарий бу сўзни йўгрӱк тарзида келтиради (Девон, III, 52), бунда иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмаган бўлади.