
ЙУЗАЛАБ
Tasnif: ’усти буйлаб’. Оқчорлоқ галалари сув ю з а л а б безовта қийқириб учишди (Асқад Мухтор). Бу сўз ўзбек тилида йузä отидан -лä қўшимчаси билан ясалган феълнинг -б равишдош қўшимчасини олган шаклига тенг бўлиб, шу шаклида равишга кўчган; кейинчалик -лä ва -б қўшимчалари яхлитланиб, равиш ясовчисига айланган, шунга кўра бундай тузилишли сўзлар ҳозирги ўзбек тилида қисмларга йузä + лаб тарзида ажратила бошлаган.