БАЙРАМ
Tasnif: ’Тантана, шодлик билан ўтказиладиган кун’, ’муборак кун’. Қизим университетни битирган кун оиламизда байрамга айланиб кетди. Бу от асли қадимги туркий тилдаги ’ёйил-’, ’яйра-’ маъносини англатган баз- феълининг бай- шаклига (ЭСТЯ, И, 35) -(ы)р орттирма қўшимчасини ва кучайтириш маъносини ифодаловчи -а қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган шаклидан -м қўшимчаси билан ясалган; кейинчалик иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўиган; ўзбек тилида а унлилари ä унлиларига алмашган: {[(баЗ¬
> бай-) + ыр = байыр-] + а = байыра-} + м = байырам > байрам > бäйрäм. Махмуд Кошғарий бу сўзнинг асли базрам тарзида талаффуз қилинишини, ўгизлар з ундошини й ундошига алмаштириб, байрам деб талаффуз қилишини махсус таъкидлаган (Девон, I, 447; III, 191).