
ЙУМАЛА
Tasnif: ’дойра шаклида айлан-’. Бир чойшаб анор ҳар томонга ю м а л а б кетди (Абдулла Қаҳҳор). Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’дойра шаклида ҳаракат қил-’ маъносини англатган йум- феълидан (ЭСТЯ, IV, 247) кучайтириш маъносини ифодаловчи -а ва ’такрор’ маъносини ифодаловчи -ла қўшимчалари билан ҳосил қилинган; ўзбек тилида а унлилари ä ун —
лиларига алмашган: (йум- + а = йума-) + ла = йумала- > йумäлä -.