O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙУМДАЛА

Tasnif: ’чанг солиб тирна-’. Ширмонхон чорпоядан сакраб тушиб, Адолатни ю м д а л а й к е т д и (Саида Зуннунова). Бу сўз эски ўзбек тилида ’силтов билан тортиб, узиб, суғуриб ол-’ маъносини англатувчи йул- феълидан кучайтириш маъносини ифодаловчи -ма ва ’такрор’ маъносини ифодаловчи -ла қў- шимчаларини қўшиб ҳосил қилинган (КРС, 268); кейинчалик лм ундошлари ўрин алмашган ва учинчи бўғиндаги л ундошининг таъсири билан иккинчи бўғиндаги л ундоши д ундошига, охири а унлилари ä унлиларига алмашган: (йул- + ма = йулма-) + ла = йулмала- > йумдала- > йумдäлä-.