
ЙУМРОНҚОЗИҚ
Tasnif: ’ер остида ин қуриб яшаб, экинларга зарар келтирадиган кемирувчи сутэмизувчи ҳай — вон’. Чайламиз ёнида юмронқозиқнинг ини пайдо бўлиб қолди. Бу қўшма от йумрâн ва қâзиқ сўзларидан тузилган. Йумран оти қадимги туркий тилда мавжуд бўлиб, ’беркит-’ маъносини англатган йум- феълининг (ДС, 279) ’ўзлик’ маъносини ифодаловчи -(у)р қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклига -(а)н қўшимчасини қўшиб ясалган; кейинчалик иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган, а унлиси â унлисига алмашган: (йум- + ур = йумур-) + ан = йумуран > йумран > йумрâн. Бу қўшма сўз таркибидаги қазиқ қисми асли қадимги туркий тилда ’ковла-’ маъносини англатувчи қаз- феълидан (ДС, 439) -(у)қ қўшимчаси билан ясалган сифат бўлиб (Девон, I, 363), ўзбек тилида а унлиси â унлисига, у унлиси и унлисига алмашган: қаз- + уқ = қазуқ > қâзиқ; натижада ’қазувчи’ маъносини англатувчи бу сифат ’қоқиб киритиладиган ёғоч ёки темир’ маъносини англатувчи қâзиқ оти билан шаклдош бўлиб қолган.