O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҒАРАЗГЎЙ

Tasnif: Бу от тожик тилида 'ёмон ният' маъносини англатадиган арабча гараз отига (АРС, 560) 'айг-' маъносини англатадиган тожикча гуфтаи феълининг гўй ҳозирги замон асосини (ТжРС, 110) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, 'ўз манфаатидан келиб чиқиб гапирадиган, иш қиладиган' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 662). Бу сифатдан ўзбек тилида ғаразгуйлик мавхум оти ясалган.