ҒИЖЖАК
Tasnif: Бу от ПРСда [г иджак] шаклида (355), ТжРСда гиццак
шаклида (479) келтирилган; тожик тилида к товуши катланган; ўзбек тилига шу шакли олинган. Бу от асли гич товушга тақлиддан -ак қўшимчаси билан (ТжРС, 543) ясалган; 'скрипкага ўхшаш чолғу асбоби' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 656). Бу отдан ўзбек тилида гижжакчи оти ясалган.