O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҒУНЧА

Tasnif: Бу от асли гун қисмига -ча кўшимчасини (ТжРС, 542) қўшиб ҳосил қилинган; гун қисми эса 'тўплам', 'йиғиқ' маъносини англатади: гун кардан - 'йиғ-'; гункуш - 'йиғиш' (ТжРС, 480, 481); шунга кўра ғунча асли 'кичик тўплам' маъносини англатади, кейинчалик 'хали очилмаган, япроқчалари ҳали ёзилмаган гул' маъносини англата бошлаган (ЎТИЛ, II, 665).