O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҒЎРА

Tasnif: Бу сифат ПРСда [г у ре] шаклида (360), ТжРСда гўра шаклида (481) келтирилган; ўзбек тилига тожик тилидаги шакли олинган; 'пишиб етилмаган' маъносини англатади; ўрик, узум каби меваларнинг ҳосилига нисбатан ишлатилади (ЎТИЛ, II, 668). ЎТИЛда гўр сифати келтирилган, лекин бундай сифат ПРСда, ТжРСда акс эттирилмаган; шунга қарамай гўра оти ғўр сифатига -а қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган дейиш тўғри.