ҲАВАСКОР
Tasnif: Бу сифат тожик тилида 'кўр-кўрона берилиш' маъносини
англатадиган арабча ҳавас отига (АРС, 863) тожикча -кор қўшимчасини(ТжРС, 542) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, 'берилиб ҳавас қилувчи' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 669). Бу сифатдан ўзбек тилида ҳаваскорлик оти хосил қилинган.