
ҲАМДАРД
Tasnif: Бу сифат тожик тилида 'бирга' маъносини ифодалайдиган
ҳам- олд қўшимчасини (ТжРС, 544) 'оғриқ', 'руҳий азоб ' каби маънони англатадиган дард отига (ТжРС, 117) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, кимнингдир ҳол-аҳволидан хабардор бўлиб, дардини енгиллаштиришга харакат киладиган маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 682). Бу сифатдан
ўзбек тилида ҳамдардлик оти хосил қилинган.