
БАЙРОҚ
Tasnif: ’Маълум рангда тайёрланиб, махсус рамзий белгилар туширилган мато’. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти биноси олдида Ўзбекистон Республикасининг давлат б а й р о ғ и ҳилпираб турибди. Бу от асли қадимги туркий тилдаги ’ёйил-’ маъносини англатган баз- феълининг бай- шаклига (ЭСТЯ, II, 35) -(ы)р орттирма қўшимчасини ва кучайтириш маъносини ифодаловчи -а қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган шаклидан -қ қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, II, 34; Девон, И, 239; III, 199); кейинчалик иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган; ўзбек тилида биринчи а унлиси ä унлисига, қ ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: {[(баз- > бай-) + ыр = байыр-] + а = байыра-} + қ = байырақ > байрақ > бäйрâқ.