O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲОЛВАЙТА

Tasnif: Бу от асли 'ширинлик' маъносини англатадиган арабча ҳолва отининг (АРС, 193) тожикча ҳалво шаклини (ТжРС, 497) -и изофаси оркали ’суюқ" маъносини англатадиган тожикча тар сифатига (ТжРС, 381) бирлаштириб тузилган ҳалвой тар бирикмасига тенг бўлиб (ТжРС, 497), ўзбек тилига ҳалво оти таркибидаги а товушини о товушига, о товушини а товушига, й товушини й товушига алмаштириб, қисмларини қўшиб ёзиб олинган; 'дог килинган ёгга ун солиб бироз қизаргунча қовуриб, устига шакар эритилган сувни куйиб кайнатиб тайёрланадиган ширин таом' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 706).