ЙУПҚА I
Tasnif: ’ён кўлами ингичка’. .. кеча тунда ариқдаги сув юпқагина муз билан қопланди (Ҳамид Ғулом). Бу сифат қадимги туркий тилдаги ’ён кўламини ингичка қилиб ёй-’ маъносини англатган йуб— феълидан (ЭСТЯ, IV, 242) -қа қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, IV, 242; Девон, III, 41); кейинчалик қ ундоши таъсирида б ундоши п ундошига, ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган: йуб- + қа = йубқа > йупқä.