O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙУР

Tasnif: ’бир жойдан бошқа бир жойга ҳаракатлан-’. Мен ана у сўқмоқдан ю р с а м ҳам бўлади (Абдулла Қаҳҳор). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу феъл асли йоры— тарзида талаффуз қилинган (ПДП, 389; ДС, 274), кейинроқ йуры- шаклида (Девон, III, 96), шунингдек йўри-, йўрӱ- шаклларида ҳам (ДС, 286) талаффуз қилинган, сўнгра сўз охиридаги унли талаффуз қилинмай қўйган: йоры— > йуры— > йур-.