O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙУРТ

Tasnif: аҳоли яшаб турган жой, ўлка’. Ўзга ю р тд а шоҳ бўлгунча, ўз юртингда гадо бўл (Мақол). Бу от қадимги туркий тилда ’бир жойдан иккинчи бир жойга ҳаракатлан-’ маъносини англатувчи йоры- феълининг йуры— шаклидан (Девон, III, 96) —т қўшимчаси билан ясалган, қўшимча қўшилганидан кейин иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган (ДС, 282): йуры- + т > йурыт > йурт. Бу сўз асли ’кўчманчи қабилага қарашли ерлар’ маъносини англатган бўлиб, ’аҳоли яшайдиган жой’ маъноси ўтроқ ҳаёт кечириш бошланганидан кейин юзага келган.