
ЙУТОҚ
Tasnif: ’ғоят очқа-’, ’ғоят сувса-’. Умида .. қўлидаги зоғора нонни ю т о қ и б кавшарди (Шукур Холмирзаев). Бу сўз қадимги туркий тилда ’очарчилик’ маъносини англатувчи йут отидан (Девон,III, 156; ДС, 282) -а қўшимчаси билан ясалган феълга (ЭСТЯ, IV, 257; КРС, 270) эски ўзбек тилида ’ўзлик’ маъносини ифодаловчи -қ қўшимчаси қўшиб ҳосил қилинган; ҳозирги ўзбек тилида қ ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: (йут + а = йута-) + қ = йутақ- > йутâқ-